10 Октябр 2022 йил 355

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими "Саломатлик патрули" Конимех туманида бўлди

Эр йигит Ватан посбонидир. Унинг саломатлиги, оилавий хотиржамлиги Ватан ва оила олдидаги бурчини сидқидилдан адо этишга замин бўлади. Навоий вилояти ИИБ даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлими томонидан ташкил этилган "Саломатлик патрули" айни мақсад билан Конимех туманига йўл олди. Мутахассис шифокорлардан ташкил топган гуруҳ туман ИИБ ходимларини тиббий кўрикдан ўтказдилар. Сурункали касаллиги билан диспансер ҳисобида турган ходимларга саломатликларини тўлиқ тиклаб олишлари учун зарур тавсиялар берилди.

Тиббий кўрикдан ташқари ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида долзарб мавзуларда замонавий мультимедия технологиялари орқали маърузалар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech