12 Август 2023 йил 237

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида ҳашар тадбири ташкил этилди

Ҳашар – ота-боболаримиздан қолган асрий урф-одатларимиздан бири бўлиб, халқни якдилликка, бирдамликка чорловчи, меҳр-оқибатни янада мустаҳкамловчи эзгу амалларимиздан бири ҳам.

Бугун Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари ташаббуси билан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам эзгу мақсадларга йўғрилди. Ходимлар ҳамжиҳатликда муассаса атрофини чиқиндилардан тозалашди, ўсимликларга шакл беришди. Биноларда гигиена талабларига эътибор қаратилиб, дарахтлар оқланиб, ерга қайта ишлов берилди. Ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бинобарин обод кўнгилларнинг амали эзгудир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот бўлими

Text to speech