5 Сентябр 2022 йил
490
Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт ходимлари соғлом турмуш тарзига асосланган тарғибот тадбирларини ташкил этмоқда
Халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек масулиятли вазифани зиммасига олган ички ишлар ходимларини саломатлигини сақлаш мақсадида тиббиёт бўлими мутахассислари кўплаб профилактик тадбирлар ташкил этмоқда. Одатий тиббий кўрикдан ташқари вазн ортиши ва зарарли одатларни инсон организмига салбий таъсири ҳақида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади. Яқинда вилоят ИИБ ходимлари иштирокида “Ортиқча вазн ва унинг асоратлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида иштирокчилар вазни тарозида ўлчанди. Шунингдек, инвидуал тарзда тавсиялар берилди. Йиғилишда сўзга чиққанлар соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ҳамда жисмоний тарбия машқларини мунтазам бажариш ҳақида сўз юритди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати