21 Сентябр 2021 йил 419

Навоий вилояти ИИБ ҳудудий бўлинмаларини жисмоний тайёргарлигини ўрганиш мақсадида республика ишчи гуруҳи ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 сентябрь кунидаги “ИИВ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, ходимларнинг хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш тўғрисида”ги 186-сонли Фармойиши талаблари асосида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, шунингдек махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида шахсий таркибни ҳаракатга келтириш, фавқулотда ҳолатларда олиб борилаётган ишлари, назорат-ўтказиш жойлари меъёрий буйруқ талаблари асосида жиҳозланганлиги, эпикировкаси, функционал мажбурияти ва вазифасига доир кўникмаларини билишлиги, уларнинг ёнида бўлиши лозим бўлган буюм ва ҳужжатлар мавжудлиги, саф элиментларини бажаришлари, ҳарбийча салом бериши, сафдан чиқиши, ва сафга қайтиши, бошлиқ олдига келиши ва кетиш, саф амалларини бажариш кўникмалари, қуролларни тузилиши, жанговар ва тактик-техник хусусиятларига доир билим ва кўникмалари, уларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амалларини бажариш, ҳудудий бўлинмаларда мавжуд бўлган спорт иншоотлари ва “Workout” майдончаларинининг ҳолати, жисмоний тайёргарлик ҳолати, жанговар тирларнинг ҳолати, оммавий тартибсизликларни тўхтатиш ва бартараф қилиш давомида ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларига доир  ишлар ўрганилмоқда. Текширишлар давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

 

Text to speech