1 Октябр 2021 йил 317

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари байрам муносабати билан фахрий-устозлар хонадонига ташриф буюришди

Ҳар биримиз қайси соҳада хизмат қилмайлик, устоз ва мураббийлар ўгитларига эҳтиёж сезамиз. Аввалига  мактабда, кейин эса навбати билан олий ўқув юртида, ҳатто хизмат вақтида ҳам устозлардан сабоқ оламиз.1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни. Ана шуКонец формы куни бизга ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз.

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб обрў-эътибор билан нафақага чиққан фахрийлардан полковник Фахриддин Холов ҳамда подполковник Аваз Хожиевлар хонадонига ташриф буюриб бугунги байрам билан табрилади. Улардан ҳол-аҳвол сўраб совғалар ва табрикномалар топширилди. Ўз навбатида улар ҳам шогирдларини байрам кунидаги ташрифидан миннатдор бўлишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech