27 Октябр 2021 йил 369

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан фахрий-устозлар хонадонига боришди

Мамлакатимизда бошқа соҳалар сингари Ички ишлар соҳасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Моддий техник базадан тортиб ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қадар талай ўзгаришларга гувоҳ бўляпмиз. Соҳамизнинг  бу каби гуллаб яшнашида узоқ йиллар ўзининг меҳнати, жонкуярлиги билан муносиб ҳиссасини қўшган фахрийларимизнинг хизмати беқиёс. Бинобарин, “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан фахрийлар хонадонига ташриф буюрган вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ҳам ушбу кунни устозларни йўқлаш билан бошлади. Истеъфодаги полковник Фахриддин Холов ҳамда подполковник Аваз Хожиевларни мазкур байрам билан табриклаб улар билан ҳамсуҳбат бўлишди. Ўз ўрнида фахрий ходимлар ҳам кўрсатилган иззат-икром ҳамда юксак эътибордан хурсандликларини айтишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech