8 Феврал 2021 йил 610

Навоийда суриштирувчи ҳамда терговчи ходимларнинг билим савияси оширилмоқда

  Жорий йилнинг 6 февраль куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан суриштирувчи ва терговчи ходимларнинг билим савиясини ошириш,  меҳнат фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилди. Дастлаб, ходимлардан жисмоний ва жанговор тайёргарлик бўйича синовлар қабул қилинди. Шундан сўнгсуд, прокуратура идоралари, суд-тиббиёт экспертиза бюроси, Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази экспертлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари томонидан ходимларга керакли маълумот ва тавсиялар берилди. Машғулотлар сўнгида ўтилганлар юзасидан синовлар олиниб, натижалар эълон қилинди.

   Келгусида бу каби ўқув машғулотларини доимий ўтказиш бўйича келишиб олинди. 

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech