19 Август 2023 йил 318

Навоий вилояти ИИБ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида озодалик тадбири ташкил этилди

 Ота-боболаримиз тозалик, поклик, саранжом-саришталик бор жойда қут-барака, ривож ва соғлик бўлади деб бежизга айтишмаган. Зеро тоза-озода жойда иш  унуми қолаверса киши кайфияти ҳам кўтарингки бўлади. Навоий вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида шундай хайрли ишларнинг тез-тез ташкил этилаётганининг асосий сабаби ҳам шунда. Хусусан, узоқ Зарафшон, Конимех, Томди ҳамда Навбаҳор, Нурота ва Навоий шаҳрида ИИБ ходимлари мусаффо иш жойини яратишга қаратилган шанбалик уюштирдилар. Ҳамжиҳатликдаги тадбир натижасида ҳудуд чиқинди ва қуриган ўт-ўланлардан тозаланди, дарахтларга шакл берилди, оқланди ва ҳовли экин майдонлари суғорилди. Шунингдек, бино ичкариси ҳам чанг-ғуборлардан холи бўлди, иш буюмлари тартибга солиниб хона гуллари ўтқазилди. Халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини сақлашдек масъулиятли вазифани зиммасига олган ИИБ ходимлари бугунги озодалик тадбирига ҳам салмоқли ҳисса қўшдилар.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech