23 Декабр 2022 йил 371

Навоий вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби билан саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Янги йил байрами муносабати билан жорий йилнинг 20-22-декабр кунлари тасдиқланган жадвал асосида вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби билан Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари масъуллиги остида саф кўриклари ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган саф кўриклари давомида асосий эътибор ходимлар томонидан  формали кийим-бошни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи талаблари асосида кийиб юрганлигига, тоза-озода ва дазмолланганлигига, фарқловчи белги (шеврон)ларини тўғри тақиб юрганликларига, хизмат гувоҳномаси билан шахсий (жетон) рақамлари тўғри келиши ҳамда ёнида бўлиши зарур бўлган ҳужжатлари ва буюмларининг мавжудлигига қаратилди.

Шунингдек, ходимларга ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизом ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда хизмат кийимларини кийиб юриш қоидаларига қатъий риоя этишлари тўғрисида йўриқномалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech