28 Июн 2022 йил 364

Навоий вилояти ИИБда Академия курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан амалиётолди учрашуви ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 1-ва 2-ўқув курси курсантлари  амалиётини юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБда курсантларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан  ИИБ мутасаддилари курсантларни хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилишларини, фуқароларга нисбатан хушмуомалада бўлишларини, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, курсантларнинг ота-оналари ҳам амалиёт ўтказиш бўйича йўриқнома билан таништирилди.

Йиғилиш сўнгида курсант Анваржон Аҳмадов ИИВ Академияси раҳбарияти, устозлар ҳамда ота-оналарнинг ишончини оқлашга, белгиланган амалиёт тартиби ва хизмат интизомига тўлиқ риоя этишга ваъда бериб, амалиётни тўғри ва самарали олиб боришларини билдирди ва ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган курсантлар ота-оналарига ташаккурнома тақдим этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech