5 Август 2023 йил 320

Навоий вилояти ИИБда ҳашар тадбирлари ташкил этилди

Халқимизда ҳашардек ажойиб анъанамиз бор.  Бу одат йиллар ўтсаки, ўз аҳамиятини йўқотмаган, аксинча истиқомат қилаётган еримиз, касб жойларимиз унинг шарофати билан кўкаламзорлашади, тозалик ҳукм суради.  Навоий вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ҳам ташкил этилган ҳашар туфайли бино ҳудуди тозаланди. Ўсимликларга шакл-шамойил берилди, дарахтлар оқланди, ариқлар чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек бинонинг ичкарисида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди. Ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги эзгу ҳаракатлари туфайли атроф муҳитга яна мусаффолик қайтди. Бу каби ҳашар тадбирлари туман ИИБларида ҳам ташкил этилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech