26 Август 2023 йил 266

Навоий вилояти ИИБда «Энг яхши терговчи» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ўртасида «Энг яхши терговчи» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 14 нафар терговчилар спорт, ўқ отиш, тест синови юва психологиядан назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказдилар. Натижаларга кўра  3- ўрин Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан Нодир Рашидов, 2-ўрин Навоий шаҳар ИИБ 2-сонли ички ишлар бўлими суриштирувчиси лейтенант Сафармурод Жўраев 1-ўрин Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси капитан Низом Каримов эгаллади. Мутлақ ғолиб капитан Низом Каримов республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech