27 Октябр 2021 йил 487

Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган шаҳодатланган хотин-қизлар билан психологик тренинг ўтказилди

Жамиятда инсон бевосита ўзининг руҳий ҳолатига боғлиқ равишда иш кўради, момила-муносабатга киришади. Ана шу руҳий жараёнларни оқилона бошқара олган инсонгина атроф-муҳитга ижобий қараш қила олади ва самарали натижага эришади. Айнан ана шу хусусият фуқаролар билан доимий тартибда алоқада бўлиб, улар билан иш олиб бораётган ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари учун жуда муҳим.

         Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2021 йил 10 июндаги “Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 122-сонли фармойиши ҳамда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Д.Тасбаевнинг 2021 йил 23 июлдаги “Навоий вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 53-сонли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида шаҳодатланган хотин-қизлар билан  бошқарма ММИ ва КБТХ психологик таъминлаш  гуруҳи катта психологи катта лейтенант Мавлуда Орзиева томонидан  семинар-тренинг ўтказилди. Аёл ходимлар хизмат вазифасини тўла-тўкис бажариш билан бирга оиласида ҳам рўзғор юмушларига масъулдирлар. Шу боис уларнинг руҳий баркамоллигини ошириш ҳамда жамоада муносабатлар изчиллигини таъминлаш мақсадида ўтказилган тренинг очиқ ва эркин руҳда ташкил этилди.  

Семинар-тренинг жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик ва норозичилик каби салбий ҳолатларга йўл қуймаслик, ходималарни ўз хизмат вазифаларини бажаришига масъулияти ва жавобгарлик ҳиссини янада оширишни таъминлашга қаратилди.

Семинар-тренинг давомида психологик суҳбатлар ўтказилиб, шахсий ва оилавий муаммоларни бартараф қилишга доир қатор профиликтик чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати  

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech