29 Декабр 2021 йил 488

Навоий вилояти ИИБда янги йил байрами муносабати билан озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилди

Янги йил байрами муносабати билан 2 кун давомида Ички ишлар бошқармасида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилиши белгиланди. Бугун ярмарканинг биринчи куни бўлиб,  олди-сотди жараёнлари антисанитария қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилди. Ярмаркада ишчи ходимлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардагидан паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Расталардан мол ва парранда гўшти, мева, сабзавотлар, ун, гуруч, ёғ ва шу каби 30га яқин маҳсулотлар жой олган.

– Байрамни кўтарингки кайфиятда кутиб олиш мақсадида ҳар бир хонадонда байрам дастурхони ёзилиши анъанага айланган. Мана шу дастурхонимизни нози-неъматларга тўлдириб янги йилни қарши олишимиз, тўкин-сочинликда нишонлашимиз учун бошқарма раҳбарияти томонидан озиқ-овқат ярмаркасининг ташкил этилиши биз учун айни муддао бўлди-, дейди вилоят ИИБ МваФРБ муҳим топшириқлар бўйича инспектори майор Дилдора Тўраева.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech