16 Май 2022 йил 321

Навоий вилояти ИИБда курсантларнинг битирув малакавий иши олди амалиёти якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иши олди амалиёти якуний натижаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Улуғбек Назаров сўзга чиқиб ўз нутқида битирув малакавий иши олди амалиёти даврида дастур ва шахсий иш режаларнинг бажарилиши ҳолати, курсантларнинг тартиб-интизоми, яшаш шароити, шунингдек курсантлар олган назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаши, фуқаролар билан муомила маданиятини шаклланиши билан бир қаторда амалиёт даврида курсантлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида ҳам тўхталди.

Мазкур амалиётда курсантларнинг мактаб, лицей, коллеж, маҳалла ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот ишларида фаол иштирок этганлиги эътироф этилиб уларнинг ота-оналари ҳамда бириктирилган мураббийларига миннатдорчилик билдирилди.

Мухтасар айтганда ИИОлари фаолиятининг республика миқёсидаги аҳамияти, қолаверса, эртанги келажагимиз пойдевори бўлмиш ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб шаклланишида амалиёт жараёнини аҳамияти бениҳоя каттадир. Иш ўрганиш амалиётининг келгуси фаолиятга киришиш учун замин яратиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech