16 Ноябр 2021 йил 585

Навоий вилояти ИИБда жаҳон чемпионати иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Барча спорт ихлосмандларига маълумки, жорий йилнинг 9-14 ноябрь кунлари спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича Москва шаҳрида “Жахон Кубоги” бўлиб ўтди. Дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кубокка даъвогар спортчилар билан муросасиз курашган вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари аъло натижалар билан она шаҳри Навоийга қайтишди. Шу муносабат билан куни кеча вилоят ички ишлар бошқармасида чемпионлар ттантанали кутиб олинди. Айтиб ўтиш керакки, мазкур чемпионатда катта сержант Шахбоз Турсунов ўз вазни бўйича фахрли 1-ўрнни, кичик сержант Мафтуна Эсанова ва сержант Бекзод Эшпўлатовлар 2-ўринни, ҳамда кичик сержант Аббос Қодиров 3-ўринни қўлга киритишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech