10 Декабр 2021 йил 581

Навоий вилояти ИИБга янги қабул қилинган ходималар учун ўқув семинар-тренинг ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик  ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 238-сонли фармойиши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Д.Тасбаевнинг 2021 йил 16 ноябрь кунидаги “Вилоят ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 81-сонли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, тизимда хизмат қилаётган шаҳодатланган ёш ва янги ишга қабул қилинган ходималарни ишга мослаштириш ҳамда хизматга доир кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинар-тренинг ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган.

Ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстримал вазиятларда психологик турғунликни таминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри бахо беришни шакллантириш бўйича шаҳодатланган ёш ва янги ишга қабул қилинган ходималарни ишга мослаштириш ҳамда хизматга доир кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик ва норозичилик каби салбий ҳолатларга йўл қуймаслик, ходималарни ўз хизмат вазифаларини бажаришига масъулияти ва жавобгарлик ҳиссини янада оширишни таъминлашга қаратилди. Шунингдек, янги ишга қабул қилинган ходималарнинг жанговар шайлигини ошириш мақсадида малакали ходимлар томонидан маҳорат дарслари ҳам самарали ташкил этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech