25 Март 2023 йил 588

Навоий вилояти ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг “Оила хотиржамлиги- халқ тинчлиги” форумига мезбонлик қилди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларни ўз ўрнини топиши, илм оилши, касб ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Бу жараёнлар айнан давлатимиз раҳбарининг шахсан назоратида эканлиги ҳам аёлларга бўлган эътибор  ва эътироф наъмунасидир.  Хусусан, ҳар йили ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг “Оила хотиржамлиги- халқ тинчлиги”  форумини ташкил этилиши ҳам бунинг ёрқин исботидир.  Навбатдаги 4-Республика ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати форумига Навоий вилояти мезбонлик қилди. Форумни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаев очиб берди ва ўтган 2022 йилда республикамизда хотин-қизлар билан боғлиқ ҳолатларни таҳлилий натижалари бўйича маъруза қилди. Шунингдек, жамоат тартибини сақлашда оила ва хотин-қизларнинг ўрни нечоғлик катта эканлиги, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган  чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.  Сўнг Навоий вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳам вилоят миқёсида хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, иш билан таъминлаш, вояга етмаган қизлар тарбияси, ажрим ёқасидаги оилалар билан бажарилган ишлар ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида вилоятнинг ижодкор ёшлари ижросида куй-қўшиқлар, долзарб мавзулардаги саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Оилаларда тинчлик ва тотувликни таъминлаш,  ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашишда кучли бешлик – маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигини янада кучайтиришда Навоий шаҳридаги “Фаровон” маҳалласи ўрнак қилиб кўрсатилди. Мазкур маҳаллада бир йил давомида бирорта ҳам жиноят содир этилмаганлиги яна бир бор форум иштирокчилари томонидан олқишланди. Шунингдек, “Хончарбоғ” маҳалласида истиқомат қилаётган 4 нафар наъмунали оилалар форумга таклиф этилиб ёш оилаларни яраштиришдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Сўнг форумнинг иккинчи қисми – семинар тренинг соати бошланди.  Унда вилоят ИИБда фаолият олиб бораётган тажрибали инспектор-психологлар томонидан “Оилада зиддиятларни бартараф этиш” мавзусида психологик  тренинг машғулоти ўтказилди.

Шунингдек, ташриф иштирокчилари  форум доирасида ташкил этилган ҳунарманд аёлларнинг ижодий кўргазмаларидан баҳраманд бўлишди. Ишсиз хотин-қизлар учун ярмаркалар ташкил этилиб бандлиги таъминланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech