4 Декабр 2021 йил 495

Навоий вилояти илк маротаба "Кураш" спорт тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги мусобақасига мезбонлик қилди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур ва ифтихор бағишлайди. 

Сўнги йилларида бу борада Ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизни халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида Ички ишлар органларида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Соҳага истеъдодли ёшларни танлаш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича узлуксиз тизим яратилди.

Ана шундай спорт тадбирларидан бири Ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказилаётган “Касбий тайёргарлиги ойлиги” доирасидаги кураш мусобақасидир. Ички ишлар вазири кубогининг “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида ўтказилган мазкур илк кураш мусобақасига Навоий вилояти мезбонлик қилди. Ўтказилган мусобақада 16та таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмаларнинг 200га яқин спортчи ходимлари 7 та (60,66,73,81,90,100 ва 100 кг оғир) вазн тоифаларида баҳс олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларнинг 60 кг вазн тоифасида
3-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Д.Намозов, Бухоро вилояти  ИИБдан О.Фаттуллаевлар, 2-ўринни Фарғона вилояти ИИБдан Л.Сайдаматов, фахрли 1-ўринни Навоий вилоят ИИБдан А.Фармонов, 66 кг вазн тоифасида 3-ўринни ИИВ ЖИЭДдан А.Матқурбонов, Қашқадарё вилояти  ИИБдан Ш.Махмуродовлар, 2-ўринни Навоий вилоят ИИБдан А.Раджабов, фахрли 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИБдан Қ.Ахмедов,73 кг вазн тоифасида
3-ўринни Навоий вилоят ИИБдан М.Жумаев, Сурхондарё вилояти  ИИБдан М.Хомиджоновлар, 2-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Ҳ.Қаршиев, фахрли 1-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Ш.Ахадов, 81 кг вазн тоифасида 3-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Ғ.Бобоев, Бухоро вилояти  ИИБдан У.Абдуллаевлар, 2-ўринни Навоий вилояти ИИБдан А.Тожиев, фахрли 1-ўринни ИИВ ЖИЭДдан М.Юлдошев, 90 кг вазн тоифасида 3-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан О.Муродов, Сурхондарё вилояти  ИИБдан М.Бобомуродовлар, 2-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБдан Б.Холёров, фахрли 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИБдан О.Баратов, 100 кг вазн тоифасида 3-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Б.Ражабов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВдан Т.Сейитмуродовлар, 2-ўринни ИИВ ЖИЭДдан Р.Эшчанов, фахрли 1-ўринни Сурхондарё вилояти  ИИБдан Ш.Жандриев ва энг оғир вазн тоифаси бўлган +100дан 3-ўринни Сурхондарё вилояти  ИИБдан О.Эгамбердиев, Навоий вилоят ИИБдан Б.Эшпўлатовлар, 2-ўринни Тошкент шаҳри ИИБдан Ҳ.Тўраев, фахрли 1-ўринни Бухоро вилояти ИИБдан Н.Тураев қўлга киритдилар. Умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни ИИВ ЖИЭД,Сурхондарё вилояти  ИИБ терма жамоалари, 2-ўринни Навоий вилояти ИИБ терма жамоаси, 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИБ терма жамоалари қўлга киритдилар. Ғолибликни қўлга киритганлар Ички ишлар Вазирининг дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech