24 Март 2021 йил 620

Навоий вилояти Кармана туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида содир этилган мудҳиш жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

2021 йил 24 март куни Кармана туманида яшовчи 1973 йилда туғилган Р.И спиртли ичимлик ичиш натижасида маст ҳолда бўлган 1989 йилда туғилган Р.М томонидан оғир тан жароҳати етказилганлиги сабабли вафот этади. Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р.Мга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Кармана тумани “А.Навоий” маҳалласида вилоят прокуротураси, вилоят ИИБ, туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Унда аксарият маҳаллаларда қўни қўшнилар, қариндош уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб-кўрмасликка олиши, жиноий ҳолатларга томошабин бўлаётганликлари кескин қораланди. Муҳокамада иштирок этган фуқаролар ҳам ўз маҳаллаларида юз берган мудҳиш воқеа бўйича муносабатларини очиқ-ойдин баён этдилар. Мазкур маҳалла раиси ҳамда инспекторининг айтишича хонадонда носоғлом муҳит мавжудлиги, мунтазам равишда чиқинди ва макалатура олди соттиси билан шуғулланганлиги ҳамда уйида бир қанча макалатура топширадиганлар қўним топиб ичкилик ичиб маст ҳолда юрганлиги сабабли бир неча бор профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Хонадон эгаси эса касаллигини баҳона қилиб пул топишни бошқа иложи йўқлигини айтиб келган. 

Муҳокама сўнгида бу каби жиноятларнинг олдини олиш нафақат ҳудудий профилактика ходимларининг вазифаси, балки жамият тинчлигини сақлаш сизу бизнинг бурчимиз эканлиги жамоатчилик вакилларига етказилди. Маҳалла фаоллари ҳамда бириктирилган ходимларга шу хусусда муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди. Муаммоли оилалар билан ишлашда янгича методдан фойдаланиш шу билан бирга диний, психологик томондан ёндашган ҳолда тушунтириш ишлари олиб борилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech