7 Октябр 2021 йил 273

Навоий вилояти Конимех туманида «Кексалар ҳафталиги» тадбири давом этмоқда

Юртимизда жорий йилнинг 4 октябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар "Кексалар ҳафталиги" нишонланиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу хафталик давомида туманимиз ҳудудида яшовчи якка-ёлғиз, ёши кекса фуқароларнинг хонадонига борилиб, ҳолидан хабар олинмоқда, улар билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Конимех тумани Наврўз МФЙ нуронийлари иштирокида “КЕКСАЛАР ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРГА  ҚАРШИ” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Йиғилишда низоли хонадонлар, ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда маҳалла фаоллари чақиртирилиб, муаммолари тингланди. Кексалар томонидан барча муаммоларнинг ечими сабр-тоқат ва маънавиятни юксалтириш эканлиги тушунтирилди. Кекса отахонлару-онахонлар томонидан ёшлар ўртасида енгил ҳаётни афзал кўриш, Европадан менталитетимизга тўғри келмайдиган оммавий маданиятни, одатларни ўзлаштириб олаётганлиги танқид қилинди. Бундан ташқари оила-турмуш муносабатларидаги жиноятларга ҳам айнан сабрсизлик, ҳаётга енгил қараш, ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан нотўғри фойдаланиши сабаб бўлаётганлиги таькидланди.

Нуронийларимиз билан бўлган ушбу давра суҳбати савол-жавобларга бой, қизғин ташкил этилди. Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши келгусида ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

Text to speech