Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан Хатирчи туманидаги профилактика инспекторларига 30 дона компютер жамланмалари топширилди
2021 йил етакчи соҳалар қаторида Ички ишлар органлари тизимида ҳам йирик ислоҳотлар режаси билан бошланди. Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2021 йил 12-феврал кунидаги ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган тизим билан боғлиқ фармон ва қарорлар шулар жумласидандир. Унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишни тўлиқ онлайн тизимга ўтказиш, профилактик ҳисоб рўйҳатини электронлаштириш, йил якунига қадар автоматлаштириш тизимини жорий қилиш ва соҳани тўлиқ рақамлаштириш эвазига иш ҳажми ва қоғозбозликни кескин камайтириш, замонавий технологияларни тизимини жорий қилиш, вазифаларни идентификациялаш, ходимларнинг салоҳиятини ошириш имконини беради. Айни пайтда, жойларда ўтказилаётган онлайн суд жараёнлари ҳам профилактика инспекторларининг компютер технологиялари билан тўлиқ таъминланаётганлигидан далолат беради. Хатирчи туман ҳокимлиги, ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда профилактика инспекторларига 30 дона замонавий компютер жамланмалари хизмат фаолиятида фойдаланиш учун топширилди. Бу эса бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, аҳолига ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш ҳамда тизимни профессионал тузилмага айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати