9 Феврал 2023 йил 395

Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбир ташкил этилмоқда

  Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Хавфсиз ҳудуд” махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Туман ИИБ профилактика инспекторлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари билан ўтказилган тадбирда фуқаролар билан якка тартибда суҳбатлашилди. Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича буклетлар тарқатилди. Шунингдек, болалар аравачаси, велосипед ва шунга каби буюмларни қаровсиз қолдирмаслик, автомашиналарини очиқ ташлаб қўймасликлари тушунтирилди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жамоат жойларида тарғибот ишлари давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech