14 Декабр 2021 йил 282

Навоий вилояти ҳудудида ўтказилаётган "Пиротехника" тадбири давомида ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан аниқланган ҳолат

2021 йил 13 декабрь куни Навоий шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари Навоий шаҳар “Шамс” кафеси рўпарасида шубҳали кўринган бемақсад юрган 18 ёшли фуқаро текширилди. Натижада сумкасидан “ТРЕНИЯ” номли 20 қути пиротехника воситаси борлиги аниқланди. Далилий ашёлар холислар иштирокида далолатнома асосида расмийлаштириб олинди. Фуқарога нисбатан тегишли тартибда чора кўрилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахброот хизмати

 

 

Text to speech