9 Феврал 2022 йил 496

Навоий вилояти ҳуқуқ тартибот ходимлари Қизилтепа туманида тарғибот тадбирини олиб боришди

Навоий вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирокидаги  йиғилиш Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмасида ўтгазилди. Унда туман прокуратураси, ИИБ ҲПБ бошлиғи, туман ДСИ вакили сўзга чиқиб тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида гапирдилар. Фуқароларга керакли ва зарур тиббий ёрдам кўрсатолмаслик, ўз касбига совуққонлик билан қараш ҳолатларига Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг моддаларида қонуний жавобгарлик белгиланганини таъкидлаб ўтдилар.

Кибер жиноят — бу интернет тармоғи орқали сизнинг компютер баъзангизга кириб, ундаги маълумотларни олиш, уларни йўқ қилиш, ижтимоий тармоқларингизга кириб маълумотларни олиб, уни тарқатиш билан фуқароларни қўрқитиб улардан пул талаб қилиш каби ноқонуний ҳаракатлардир. Тадбир иштирокчиларига ана шундай ҳолатга дуч келмасликка, огоҳликка чақириш билан халқимиз тинчлиги ва осойишталигига ҳисса қўшиш кераклиги айтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech