2 Апрел 2021 йил 336

Навоий вилояти жамоаси Кўпкураш мусобоқларида умужамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди

Хабарингиз бор, Мудофаа вазирлигининг Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган ҳарбий дала полигонида ИИВнинг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари терма жамоалари ўртасида 11 анъанавий кўпкураш мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобоқада 16 та жамоа 6 та шарт бўйича беллашдилар. Навоий вилояти ИИБ ТВБСО ходимларидан иборат жамоа  кўпкураш мусобоқаларининг минора, тўсиқлар оша югуриш турларида биринчи, 10 км масофага марш югуришда эса иккинчи ўринни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

 “Мусобоқа кўтаринки руҳда ўтди. Барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришгани синовларда яққол намоён бўлди. Машқда қанчалик қийин бўлса, жангда осон бўлади деганларидек, йигитларимиз об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида экстремал вазиятларда кўп бора синовдан ўтишган. Шу сабаб мусобоқада мувофаққиятли иштирок этдик. ”- дейди, вилоят ИИБ ТВБСО бошлиғи, подполковник Р.Абдураҳмонов.

“Тоғ шароитида ҳар хил тўсиқлардан ўтишда об-ҳавонинг намлиги сабаб бироз ноқулайлик бўлган бўлсада йигитларимизнинг ўзига бўлган ишончи ва ғалаба сари дадил одимлаши яхши натижа кўрсатишимизга асос бўлди.” - дея, фикр билдирди жамоа сардори капитан Ш. Ҳасанов.

           Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech