Навоий вилоятида Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги 5408-сон фармойиши ижросини таъминлаш, ходимларнинг касбий маҳоратини ва малакасини ошириш, дунёқарашларини бойитиш, бугунги кун талаблари асосида Ички ишлар органлари хизматида бўлаётган ўзгаришларни ходимлар диққатига етказиш ва тўғри қарор қабул қилишга ўргатиш, “Халқ милицияси” деган номга муносиб бўлиш ҳамда уларнинг жисмоний, жанговар шайлигини ошириш мақсадида Марказий ҳарбий округининг Навоий шаҳридаги 523-сафарбарлик чақирув резерви батальонида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Навоий вилояти ҳокимлигининг қўшма қарори асосида ташкил этилган ўқув курсларида вилоят ИИБнинг Жиноят қидирув бошқармаси, Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси, Тергов бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Пост патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида хизмат қилаётган 60 нафар ходим иштирок этмоқда. 15 кунлик ўқув йиғинларида давомида ходимлар билан эрталабки бадантарбия машғулотлари, саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик ва ўқ отиш тайёргарликлари бўйича ҳарбий қисмлардан ажратилган мутахассис ходимлар томонидан машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ўқув курсларида таҳсил олаётган ходимлар билан “Хавфсиз шаҳар” концепцияси ҳамда криминоген вазиятдан келиб чиқиб, куннинг иккинчи ярмида соат 16:00дан 22:00га қадар ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида патруль гуруҳлари ташкил қилиниб, биргаликда хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати