16 Март 2022 йил 269

Навоий вилоятида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари ходимлар билан семинар тренингларни ўтказмоқда

 

Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмалари раҳбар ва ходимларини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонлари, шу жумладан 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармони асосида ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажариш ҳамда уларнинг мунтазам равишда касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Навоий вилоятида семинар тренинглар ўтказилди.

Тренинглар давомида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва пробация хизматлари ходимлари билан кўргазмали слайдлар, методик материаллар орқали тушунчалар берилди.

Мазкур семинар-тренингларни самарали ташкил этиш мақсадида республика Давлат бошқарув ва ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, етакчи таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ҳамда мутахассислар, шунингдек Вазирлик тегишли соҳавий хизмат юқори малакага эга ходимлари жалб этилди.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech