“Навоий вилоятида қурилган намунали уйларнинг олдидаги 6 тоннага мўлжалланган автомабил йўлидан катта юк машиналари ҳаракатланаётгани, бу ҳолат тегишли органлар томонидан назоратга олинмаётгани танқид остига олинган” мавзуси остида ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеолавҳа юзасидан расмий МУНОСАБАТ
Навоий шаҳри ҳудудида мақсадсиз ҳаракатланиб юрган юк транспорт воситаларини аниқлаш ва уларга чора кўриш мақсадида рейдлар ўтказилиб, айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилди. Бу борадаги ишлар алоҳида назоратга олинди.
Ҳайдовчилар диққатига шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун юқори турувчи органлардан рухсатнома олган юк автомашиналаригина белгиланган йўналиш бўйича ҳаракат қилишлари мумкин. Ўз навбатида, фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрь кунидаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 747-сонли қарорига мувофиқ иш кўришларини сўраб қолар эдик. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати иштирокчилари (йўловчи ва пиёдалар бундан мустасно) томонидан содир этилган ҳyқуқбузарлик ҳолатларини қайд этиши ҳамда уч иш куни ичида марказлaштирилган тизим (jarima.uz веб-сайти) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.
Видеорегистратор орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:
1) содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати;
2) трaнспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;
3) ҳуқyқбузарлик содир этилган сана ва вақт.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати