25 Октябр 2021 йил 651

Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар “Сайлов – 2021” жараёнларида иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЕД бешинчи минтақавий ҳудуд 11-сон жазони ижро этиш колониясида ташкил этилган 56-сайлов участкасида
24 октябр куни соат 08:00да Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садоси остида бошланди.
Участка аъзоларига сайлов бюллетенлари далолатнома асосида топширилди.
Участка сайлов комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида сайлов қутиларининг бўшлигини текширилиб муҳрланди.
Сиёсий партияларнинг кузатувчилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этдилар.

Сайлов участкасидаги сайловчилар сони, округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларнинг сони, шунингдек, муддатидан олдин овоз берганлар сони маълум қилинди. Сўнгра сайлов жараёни бошланди. 56-сайлов участкасининг уч нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан колонияда жазо муддатини ўтаётган 53 нафар маҳкумларнинг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишни таъминланди.
Бундан ташқари, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар олдига узоқ муддатли учрашувларга келган фуқаролар ҳам овоз беришдилар.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech