2 Декабр 2021 йил 531

Навоий вилоятида жойлашган 11-сон ЖИЭКда ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

“1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД, бешинчи минтақавий ҳудуд 11-сон ЖИЭКда давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирга ташриф буюрган Навоий вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга ОИТС касаллиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, мазкур касаллик миллионлаб инсонлар умрига зомин бўлаётгани, кўплаб мамлакатларни глобал муаммосига айланаётгани ҳамда иммунитет танқислиги вирусидан ҳимояланиш усуллари ҳақида сўзлади. Шундан сўнг "Ҳаётинг ўз қўлингда" номли видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Тадбир якунида марказ бошлиғи маҳкумларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech