21 Октябр 2021 йил 392

Навоий вилоятида жойлашган 11-сон ЖИЭКда тилшунослик тадбири бўлиб ўтди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва мазкур санани “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмокда.

Шу муносабат билан, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бешинчи минтақавий ҳудуд 11-сон жазони ижро этиш колониясида ҳам тарбиявий профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ЖИЭК мутасаддилари билан қаторда тилшунос ўқитувчилар ҳам иштирок этди.

-Тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам тилдир. Дунёда ҳар бир халқ ўз тили-бебаҳо бойлиги бор. Халқнинг ҳикматли сўзлари, шеъру достонлари, қўшиқлари ҳам аввало шу миллатнинг она тилида дунёга келишини барчамиз биламиз. Шу боисдан миллат ўз тили билан барҳаётдир,-дейди колонияга ташриф буюрган Навоий Давлат педагогика институти “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси доценти Ў.Орипов

      Шунингдек, тадбир давомида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-МҲМММ ХСГМИБ инспектори майор Б.Джалилов сўзга чиқиб тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқейини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишини таъкидлади.

          Тадбир сўнгида “21 октабрь Ўзбекистон Республкаси Давлат тилининг қабул қилинган кун” номли видеоролик давра қатнашчиларига намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

Text to speech