17 Сентябр 2021 йил 302

Навоий вилоятида жойлашган 7259 сонли ҳарбий қисмида хизмат ўтаётганлар "Мен донорман – сизчи?" тадбирида иштирок этишди

7259 сонли ҳарбий қисмдаги шартнома асоси хизмат қилаётган  бир гурух харбийлар “Донорлик куни”  муносабати билан Навоий вилояти қон қуйиш марказида “Мен донорман – сизчи?” шиори остида беғараз донорлик тадбирида фаол иштирок этишди. Навоий вилояти қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда марказ мутахассислари томонидан бундай хайрли тадбирларнинг инсонпарварлик ғояларига йўғрилганлиги,  донорлик қилишнинг инсон организми учун нечоғлик фойдали эканлиги тушунтирилди.  

Ҳарбий қисм ва Навоий вилояти Қон қуйиш маркази рахбарияти келгусида ҳам шундай эзгу ва хайрли ишлар замиридаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech