24 Январ 2023 йил 286

Навоий вилоятини "ишсизликдан ҳоли ҳудуд"га айлантириш мақсадида жойларда ўрганишлар давом этмоқда

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ғозғон шаҳри маҳаллаларидаги бешлик яъни, профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли фаолияти билан танишди. Учрашув чоғида асосий мақсад маҳаллалар билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш,  жумладан жойларда ички йўллар, сув , электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилди.  Шу мақсадда вилоятни “Ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича  ўз ечимини топаётган муаммолар аниқланиб бартараф этиш чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ғозғон шаҳридаги ўрганишлар давомида ҳудудда қишки мавсумда кўрилган чора тадбирлар, таълим муассаларидаги вазият, иситиш тизимлари созлиги ва аҳоли муаммоларини ўрганаётган гуруҳ аъзоларига топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech