12 Август 2023 йил
423
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани хотин-қизлари билан кенг қамровли тарғибот тадбирлари ташкил этилди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани худудида истиқомат қилувчи пробация ҳисобида турган, оилавий низоси бўлган, нотинч оилалар хамда ажрим ëқасига келиб қолган оилалар билан хафта давомида турли хилпрофилактик тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирларда маҳалла фаоллари ва Нуронийлар кенгаши жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Бундан ташқари хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликни олдини олиш, таълим ташкилотларида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, мактабгача таълим муассасаалари ва мактаблардаги хотин-қизларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида суҳбатлар, тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Суҳбат чоғида муаммолари ўрганилди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати