14 Апрел 2023 йил 473

Навоий вилоятининг олис ҳудуди Зарафшон шаҳрида ўқувчи-ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилди

 Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан "Пайшанба - ижтимоий профилактика куни" муносабати билан 3-сектор ҳудудидаги 4-сонли мактабда профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан вояга этмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари бўйича тушунтириш олиб борилди. Шунингдек, учрашув якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech