5 Октябр 2023 йил 304

Навоий вилоят ИИБда фаолият олиб бораётган терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари ва оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди

 Кунни тунга улаб астойдил хизмат қилаётган осойишталик посбонларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш уларнинг хизмат фаолиятида ижобий кўрсатади, албатта. Айниқса уларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда хизматдаги мутасаддиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва доимий мулоқотлари хизмат сифатини яхшилашда аҳамияти катта. Навоий вилояи ИИБда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган терговчи ва суриштирувчиларининг ота-оналари иштирокидаги учрашувда ҳам айни мақсадлар кўзда тутилди.  Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Шоҳрух Шарипов терговчи ва суриштирувчиларнинг ота-оналари билан яқиндан суҳбат чоғида ижтимоий муаммолари шунингдек, яратилган шарт-шароит ва имкониятларга бўлган муносабатлари ўрганилди.  Йиғилишда хизмат ва хизматдан ташқари вақтда касбий маданият ва хизмат интизоми қоидаларига қатъий риоя этишлари, ёш ходимларнинг юриш-туриши, хулқ-атворини назорат қилиб бориш, улар томонидан ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олишда оиланинг, ота-оналарнинг муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида, эл-юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, юклатилган хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, касб маҳоратини номоён этиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ташаккурнома билдирилди.

 

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech