21 Декабр 2024 йил 2497

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Азат Тасбаев Хатирчи туманида бўлиб, ўзига бириктирилган оилалар муаммоларини ўрганди

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Азат Тасбаев давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг яшаш шароитини ўрганиш мақсадида Хатирчи туманида бўлиб, ўзига бириктирилган оилалар муаммоларини ўрганди. Жумладан, туманда истиқомат қилувчи фуқаролар Рисолат Қурбонова, Ўктам Худойназаров ҳамда Муҳиддин Қурбоновларнинг хонадонларига бориб, вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамроҳлигида суҳбатлашдиҳамда уларнинг мавжуд муаммолари, қизиқишлари, келажакдаги режалари билан танишди.

Жараёнда сектор раҳбари Азат Тасбаев масъулларга фуқароларни камбағалликдан чиқаришда энг аввало уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, алоҳида режа асосида касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш ва бу орқали даромад манбаини яратиб бериш борасида ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Ўрганишлар давомида берилган топшириқлар алоҳида назоратга олинди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech