4 Сентябр 2023 йил 314

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Нурли масканнинг 1-синф ўқувчиларига президент совғаларини топширди

Янги ўқув йили бошлангани муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи Навоий шаҳрида жойлашган “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб интернатининг ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади. Ўқув йилининг илк дарси мустақиллик соатида мактаб остонасига эндигина қадам қўйган 1-синф ўқувчиларига топширилган президент совғаси болалар ва уларнинг ота-оналарига бир олам қувонч бағишлагани рост. Учрашувда сўзга чиққанлар  истиқлол шарофати билан муассасада яратилган имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш ва албатта ватанга муносиб фарзанд бўлиш лозимлиги ҳақида сўзлади.

Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи нурли масканда Брайл алифбосига асосланган замонавий компютер қурилмасини ишлаш тартиби ва қулайликлари билан танишди. Муассасадаги бу каби имкониятлардан унумли фойдаланган ҳар бир ўқувчи келажакда жамият учун фойдаси тегадиган фидоий кадр бўлиб етишиши шубҳасиз.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech