23 Май 2024 йил 1699

Навоий вилояти ИИБ ТВБСО ходими катта сержант Достон Ражабов Ўрта Осиё очиқ чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллади

Навоий вилояти ИИБ ТВБСО ходими катта сержант Достон Ражабов спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 11-13 май кунлари ўтказилган Ўрта Осиё очиқ чемпионатида фахрли 2-ўрин ҳамда жорий йилнинг 21-22 май кунлари Г.Арзуманов хотирасига бағишланган Халқаро турнирда фахрли 3-ўринни эгаллади. Навоий вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилган чемпионимиз катта сержант Достон Ражабовнинг навбатдаги муваффақияти билан муборакбод этамиз!

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech