23 Декабр 2024 йил 2511

Навоий вилояти ИИБда хизмат қилаётган хотин-қизлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди 

Семинар-тренингда асосий эътибор жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик ва норозичилик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, ходималарни ўз хизмат вазифаларини бажаришига масъулияти ва жавобгарлик ҳиссини янада оширишни таъминлашга қаратилди. Тренинг жараёнида аёл ходималарнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, келажакдаги мақсадини аниқ қўя билиши ва муваффақият сари интилиши учун муҳим эмоционал ҳолатлар ҳақида сўз борди.

Сўнг психологик тестлар орқали уларнинг руҳий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мутахассис психолог томонидан керакли тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech