Навоий вилояти ИИБда ўтказилган маънавият ва маърифат дарс машғулотида долзарб масалалар хусусида сўз борди
Соҳада олиб борилаётган фаолият ва ўзгаришлар ҳамда маънавий-маърифий билимларни ходимларга етказиш мақсадида Навоий вилояти ИИБда навбатдаги маърифат дарси бўлиб ўтди. Бу галги дарс машғулотида мутахассис ходимлар томонидан одам савдосининг долзарблиги, унинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари, ушбу иллатга қарши курашиш тўгрисида маълумотлар берилди. Дарс давомида оммавий ахборот воситалари билан ишлаш принсиплари, фуқаролар билан муносабат ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чоғида хизмат интизоми ва муомала маданиятига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик олдидаги ижтимоий мақоми ва касбий нуфузига салбий таъсир кўрсатмаслик юзасидан ташунтириш ва тавсиялар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати