16 Март 2025 йил 2397

Навоий вилояти ИИБда ташкил этилган қабулда фуқароларнинг ечимталаб муаммолари тингланди

  Аввал хабар берганимиздек аҳолининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига  янада қулайлик яратиш, мурожаат қилувчиларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқотини ташкил этиш мақсадида Вазирлик раҳбариятининг алоҳида топшириғига асосан Ички ишлар бошқармаларининг маъмурий биноларида биринчи раҳбарлар томонидан шахсий қабуллар ташкил этилиши кўзда тутилган эди.

    Айни шу мақсадда бугун 16-март куни Навоий вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи, полковник Азат Тасбаевнинг шахсий қабули ташкил этилди. Қабулда 10 дан ортиқ фуқароларнинг ечимталаб муаммолари тингланди. Турли масалаларда раҳбар қабулига келган мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
    Вақт ва қўшимча суриштирув талаб этилган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди ҳамда тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech