Навоий вилояти прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи олис Учқудуқ туманида ўрганишлар олиб борди
Яқинда фаолиятини бошлаган вилоят прокурори Абдуқаҳҳор Муллажанов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азат Тасбаевлар олис Учқудуқ туманида бўлишди. Туман ҳокимлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда "Навоий" маҳалласи еттилиги билан учрашиб, “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш масалалари
муҳокама қилинди. Ўрганишлар
давомида маҳалла еттилиги фаолияти таҳлил қилиниб, ваколати доирасидаги
вазифалари бўйича топшириқлар берилди. Ўрганишлар давом этмоқда.
Навоий вилояти
ИИБ Ахборот хизмати