16 Октябр 2023 йил 411

Навоий вилоятига ташриф буюрган ИИВ Академияси вакили ўрганишларини Кармана туманида давом эттирди

Худудларда криминаген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хвфсизлигини таъминлаш  ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш, амалиёт ходимларининг билим ва касбий куникмаларни ошириш, шунингдек, ИИВ академия битирувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ички ишлар органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ходими подполковник Р.Х.Душанов томонидан Навоий вилоятида ўрганиш ишлари бошланди.  Жумладан Навоий вилояти ИИБ, Кармана тумани ва Навбаҳор туманлари ички ишлар бўлимларига қарашли “Қизил тоифа”га тушган махаллаларнинг фаолияти ўрганиб чиқилди. Кармана туманидаги “Жалойир” МФЙ, “Варқ” МФЙ, “Каловот”  МФЙ, “Мирсаид Бахром” МФЙ, “Бешкент” МФЙ ва “Алишер Навоий” МФЙлар ҳамда  Навбаҳор туманида 9 та қизил тоифага кирган махалла яъни: “Янги йўл” МФЙ, “Навкар” МФЙ, “Келачи” МФЙ,  “Совунгар” МФЙ, “Хашман” МФЙ, “Армижон” МФЙ, “Қоровултепа” МФЙ ва “Қизилрабод” МФЙларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан содир этилган жиноятларнинг сабаби ва шароитлари ўрганилиб таҳлил қилинди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech