16 Октябр 2023 йил 207

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 3-чорак якунига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

  Қизилтепа туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш борасида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган
9 ойида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўлиб ўтди. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Хизмат психологияси ва касбий маданият” кафедраси бошлиғининг ўринбосари подполковник Рустам Душанов туман ҳудуди
да мавжуд 53 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика (катта) инспекторлари кунлик иш фаолияти мобайнида амалга ошириши лозим бўлган ишларга тўхталиб, профилактика инспектори маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда ўз ҳудудидаги аҳолига намунали хизмат кўрсатиши кераклигини айтиб ўтди. Сўзи давомида тумандаги 5 та “қизил” ва 15 та “сариқ” тоифага киритилган маҳаллаларнинг профилактика инспекторлари билан алоҳида-алоҳида гаплашиб, уларнинг хизмат ҳудудида вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech