13 Декабр 2021 йил 324

Навоий, Зарафшон шаҳри ва Кармана, Томди туманларида "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида спорт ва китобхонлик тадбирлари ўтказилмоқда

Вилоятнинг барча туманлари – энг олис ҳудудларнинг ҳам 3-секторида истиқомат қилувчи оилалар ўртасида "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида спорт ва китобхонлик тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида спортнинг “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” турлари бўйича беллашувлар ўтказилди. Бундан ташқари “Энг яхши китобхон оила”, “Ёш китобхон”, “Мен севган асар қаҳрамони”, “Бахру байт” тез айтиш, “Темур тузуклари билимдони” беллашувлари ҳам ўтказилди. Мусобақалар давомида ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар берилди. Мусобақаларда биринчи ўринни эгаллаган оилаларга вилоят босқичига йўлланмалар берилди.
Мусобақа тадбирларини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида "Ватанпарварлик" ойлиги тадбири ҳам халқимиз эътиборига ҳавола этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech