2 Июн 2023 йил 300

Навоийда 10 бош қўй гўштини олиб кетаётган фуқарога қонуний чора кўрилди

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан узлуксиз равишда олиб борилаётган рейд тадбирлари натижасида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни ташиш ёки сотиш билан боғлиқ қонунбузарликлар учраб турибди. Жумладан, ходимларнинг тунги рейд тадбири даводмида Кармана туманида жойлашган Самарқанд ЙПХ масканида ласетти русумли автомашина тўхтатилди. Асли бухоролик 30 ёшли фуқаро ҳаракатланиб келаётган машина юкхонасида ва йўловчи ўриндиғи устида истеъмолга яроқсиз 10 бош қўй гўшти борлигига гувоҳ бўлишди. Маҳсулот ташиш қоидаларига зид шунингдек ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани сабабли фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech