9 Март 2021 йил 433

Навоийда 2 фуқаро фирибгарликка қўл урди

   "Кўр, кўрни қоронғуда топади" - дейди доно халқимиз. 1985 йилда Навбаҳор туманида туғилган, "Қоровултепа" МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ю.Г. ва 1981 йилда туғилган Навоий шаҳар М.Улуғбек кўчасида яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ж.Ф.лар ҳам ўзаро жиноий тил бириктириб, 2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар бўлган вақт оралиғида,  Кармана тумани "Талқоқ" МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган Б.Мнинг ишончига кириб, унга гиламларини қимматроққа сотиб беришини ваъда қилиб, унинг яшаш уйидан жами 40 млн. сўмлик гиламларини олиб кетиб, уларни терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахсларга сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги, фуқаро М.Бни анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

     Мазкур ҳолат юзасидан  Ю.Г. ва Ж.Ф.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech