23 Октябр 2021 йил 367

Навоийда "25 октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан ҳарбий спорт ўйинлари мусобақаси ўтказилди

Сўнги  йилларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасаларида ва ҳаттоки корхона ва ташкилотларда ҳам саломатлик йўлаклари, спорт майдончалари қурилмоқда. Пироварида, халқимизнинг ўз саломатлигига бўлган қарашлари тубдан ўзгарди. Бугун оилавий спорт сайрига чиққан, фарзандларини, набираларини етаклаб спорт тўгаракларига қатнаётган кишиларни ҳам кўп учратяпмиз. Бир сўз билан айтганда, спорт биз учун нафақат одатий машғулот, балки саломатлигимиз гарови ҳамдир.

      Коронавирус пандемияси шароитида соғлом турмуш тарзи нақадар муҳим экани янада яққол намоён бўлди. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ана шу синовли кунларда ҳаётий қудрати билан муҳим аҳамият касб этди. Соғлом турмуш тарзи жисмоний тарбия ва спорт билан уйғунлашди.

“25 октябр Ички ишлар органлари куни” байрами, “Янги Ўзбекистон-янги ички ишлар органлари” дастури асосида Навоий вилояти ИИБда “Спортни сев, спорт билан яша!” номли ҳарбий спорт ўйинлари мусобақасининг ўтказилиши ҳам сўзимизнинг яққол далилидир. Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилдган спорт тадбирида иштирокчи жамоалар ҳарбий эстафета, тўсинда тортиниш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва 100 метрга югуриш турлари бўйича беллашишдилар.

Кузнинг салқин ҳавоси ҳукм сураётганига қарамай шу куни ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди. Бу эса ходимлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади. Мусобақани тамоша қилгаётганлар ҳам ўз жамоаларини қўллаб қувватлаб туришди.

  • Касбимиз тақазоси билан фаолиятимизни спорт билан уйғунликда олиб борамиз. Аммо бугунгидек спорт тадбирларида нафақат куч синашамиз, балки ўзаро муносабатларимиз яхшиланади, руҳиятимизда бир мунча сокинлик пайдо бўлади, энг асосийси эса касб байрамимиз аъло кайфиятда ҳамда мазмунли ўтмоқда. Бу каби спорт тадбилари биз ходимларни бир майдонда бирлаштирганидан жуда хурсандман,-дейди вилоят ИИБ касбий тайёргарлик бўлими жамоаси аъзоси, Томди тумани ИИБ кадрлар гуруҳи катта инспектори лейтенант Элдор Носиров.

Мазкур спорт мусобақасида 3-ўринни “Навоий вилояти ИИБ Кинология жамоаси”, 2-ўринни “Навоий вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими жамоаси” ва фахрли 1-ўринни “Навоий вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди жамоаси” қўлга киритди. Ғолиб жамоалар вилоят ИИБ бошлиғининг диплом ва совғлари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

 

 

 

 

Text to speech